Қирғизистонда амалдорларга президент туғилган кунида совға бериш тақиқланди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мулозимларига таваллуд кунида совға беришни тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати раиси ўринбосари Эдил Байсалов маълум қилди.
«Президентимиз барчамизни совға-салом ва мақтовлардан қайтарди. Мутлақо камтар одам. Уч йилдан буён Жапаров халқимиз уни президент этиб сайлашда адашмаганини исботлаб келади. Унинг мамлакатимиздаги вазиятни ҳар томонлама бутунлай ўзгартира олгани — ўзгаришларнинг тарихий кўламидир. Президентга шундай руҳда давом этишни тилайман» – деган ҳукумат мулозими.
Байсаловнинг таъкидлашича, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар дастлаб оғриқли бўлган. Шу сабаб кўпчилик қирғизистонликлар ўз муносабатини ўзгартириши, бошқача ишлашга, иқтисодиётни тиклашга тўғри келмоқда.
Маълумот учун, 6 декабрь куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров 55 ёшга тўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter