Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беш юлдузли меҳмонхонада икки йил текинга яшаган эркак қўлга тушди

Беш юлдузли меҳмонхонада икки йил текинга яшаган эркак қўлга тушди

Ҳиндистон полицияси фирибгарликда гумон қилинаётган фуқаро Aнкуш Дуттани тергов қилишни бошлади. У деярли икки йил давомида беш юлдузли меҳмонхонада ижара ҳақини тўламай яшаган.

Бу ҳақда маҳаллий ОAВга асосланиб, «The Guardian» ёзмоқда.

Aнкуш Дутта 2019 йил 30 май куни Деҳлидаги Roseate House меҳмонхонасидан хона банд қилган ва эртаси куни чиқишни режалаштирилганди. Бироқ, у меҳмонхонада қолиш муддатини 2021 йил 22 январгача, яъни 603 кечага узайтиришга қарор қилиб, 70 минг доллар қарз бўлган. 

«Ҳисоб-китоблар ҳақиқий қарзни яшириш учун сохталаштирилган», дейилади «Indian Express» газетаси маълумотида. 

Шунингдек, меҳмонхона раҳбарияти тил бириктирганлик, қалбакилаштириш ва фирибгарлик айби билан бир неча ходим устидан полицияга ариза билан мурожаат қилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг