Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден қайта сайлана оладими? Германия канцлери тахмин қилди

Байден қайта сайлана оладими? Германия канцлери тахмин қилди

Германия канцлери Олаф Шолц Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден 2024 йилда янги муддатга қайта сайланишига ишонч билдирди.

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

«Менимча, Байденнинг қайта сайланиш имконияти жуда яхши», —деди Шолц Берлиндаги WDR 25-халқаро Европа форумида.

Канцлер Германиянинг AҚШнинг амалдаги президенти билан жуда яқин алоқалари борлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, у расмий Берлин Вашингтондаги исталган ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини қўшимча қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг