Шолц ҳукумат раҳбарлигидан кетгач нима қилишини айтди

Германия канцлери Олаф Шолц ҳукумат раҳбари лавозимидан кетгач сиёсатни тарк этиш ниятида эканини маълум қилди. Канцлер шу билан бирга, бу ҳолат «баъзи одамлар тахмин қилганидан» кечроқ содир бўлишига ишонч билдирди.
-Менинг «А» режам шуки, мен яна канцлер этиб сайланаман, шунинг учун ҳам шу ердаман -, деди Шолц Jung & Naiv подкастида. Кейинроқ канцлер лавозими унинг фаолиятидаги сўнгги босқич бўладими, деган саволга немис сиёсатчиси шундай жавоб берди: «Кўп йиллар давомида мен ўз ватаним учун бирор нарса қилиш шарафига муяссар бўлдим, умид қиламанки, яна узоқ вақт давомида бу вазифани уддалай оламан, аммо кейин яна оддий фуқаро бўлиш вақти келади», — дея ўз позициясига ойдинлик киритди Олаф Шолц.
У ўзидан олдинги канцлердан бири Герхард Шредернинг сценарийсини номақбул деб атади. Шредер канцлер лавозимини тарк этгач, у бир неча марта сиёсий жабҳада ўз ўрнини ўзгартирди.
Германия ҳукумати учун муддатидан олдин сайловлар 23 февралга белгиланган. Душанба куни бўлиб ўтган баҳслардан сўнг телетомошабинлар кичик ҳисобдаги ғалабани Олаф Шолц фойдасига беришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter