Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жо Байден Трамп маъмурияти ҳаракатларини кескин танқид қилди

Жо Байден Трамп маъмурияти ҳаракатларини кескин танқид қилди

Қўшма Штатларнинг 46-президенти Жо Байден ўз лавозимини тарк этганидан кейин биринчи марта оммавий нутқ сўзлади.

Ўз нутқида Байден Доналд Трамп маъмуриятининг ҳаракатларини кескин танқид қилди. Бироқ у нутқи давомида бирор марта амалдаги президентнинг исмини тилга олмади, уни «ўша йигит» деб тилга олди.

«100 кундан камроқ вақт ичида бу маъмурият шунчалик катта зарар ва вайронагарчиликларга олиб келдики, нафасингиз ичингизга тушиб кетади», – деди Байден.

Байденнинг асосий танқиди Оқ уйнинг ижтимоий дастурлар ва давлат хизмати аппаратини қисқартириши, шунингдек, муҳожирларга нисбатан чоралар кўришига қаратилди. 

МАълумот учун, Трампнинг ўзи мунтазам равишда Байденни қаттиқ танқид қилади ва уни «тарихдаги энг ёмон президент» деб атайди. Трампнинг айтишича, унинг маъмуриятининг ҳаракатлари асосан Байден президентлиги даврида ҳукм сурган «тартибсизлик»ни тузатиш зарурати билан боғлиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг