Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«У шерикларини «Толибон»га ташлаб, давлат пулини ўғирлаб кетди» — Ашраф Ғанининг қочиш тафсилотлари

«У шерикларини «Толибон»га ташлаб, давлат пулини ўғирлаб кетди» — Ашраф Ғанининг қочиш тафсилотлари

Aфғонистоннинг собиқ президенти Aшраф Ғани мамлакатдан кетган куни ҳукумат мажлисини режалаштирган, аммо расмийлар уни кутиб турган пайтда мамлакатдан чиқиб кетган.

Бу ҳақда Aфғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Aкбар РИA «Новости»га берган интервюсида маълум қилди.

«Ғани нафақат тарафдорларини тақдирнинг ҳукмига қолдириб қочди, балки бюджет пулларини ҳам ўғирлади, талон-тарож қилди. Унинг ҳеч бир ўринбосари унинг қочишни режалаштирганини билмас эди», — деди дипломат.

Aкбарнинг айтишича, Aшраф Ғанининг маслаҳатчиси Мудофаа вазирлигига қўнғироқ қилиб, соат 16 да йиғилишга келишини айтган. Ҳамма йиғилишга келган, лекин айнан шу вақтда Ғани ва унинг қариндошлари бўлган учта самолёт Кобул аэропортидан хорижга учиб кетган. 

Дипломатнинг фикрича, Ғанининг қилмишлари толиблар томонидан ҳокимиятни эгаллаш жараёнини тезлатган, чунки у садоқатли амалдорларни ишдан олиб, ўрнига коррупционерларни жойлаштирган. 

Эслатиб ўтамиз, Ашраф Ғани 15 август куни Кобулдан чиқиб кетган ва у айни дамда БААда бўлиб турибди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг