Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ашраф Ғани ҳукмронлиги сўнгида «янглишиб» Тожикистонга 786 минг доллар ўтказилгани маълум бўлди

Ашраф Ғани ҳукмронлиги сўнгида «янглишиб» Тожикистонга 786 минг доллар ўтказилгани маълум бўлди

«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси ҳисобига «янглишиб»  ўтказиб юборилган қарийб 800 минг долларни талаб қилди. Афғонистон элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар бу маблағ уларга қайтарилмаслигини айтган.

Бу ҳақда РИА Новости маълум қилмоқда.

Давлат тўнтариши пайтида Афғонистондан қочиб кетган президент Ашраф Ғани ҳукмронлигининг сўнгги кунларида Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонасига 786 минг доллар «хатолик» билан ўтказилган ва ҳозирда Толибон пулларни қайтариб беришни талаб қилиб хат жўнатган.

«Толибон» бу деярли 800 минг долларни қайтаришни талаб қилишга ҳаққи йўқ, чунки Афғонистон элчихонаси Афғонистон Ислом Республикасининг расмий дипломатик департаменти ҳисобланади», —деган элчи. 

У элчихона «Толибон»ни тан олмаслигини эслатиб ўтган.

«Биз деярли бутун дунё каби Толибонни расман тан олмаймиз ва улар биздан қонуний ҳукуматнинг пулларини қайтаришимизни талаб қилиши ўринсиз. Ҳозир биз (элчихона) кичик бир Афғонистонмиз, кўп сонли фуқароларимиз шу ерда яшаб, ишлайди. Душанбеда 10 мингга яқин афғонлар яшайди ва ишлайди, биз уларга ёрдам бера оламиз», — деди Агбар.

Август ойи бошида Толибон афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумларини кучайтириб, 15 августда Кобулга кириб, эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинган эди.

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг