Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Термиз орқали БААга кетди»: Ашраф Ғани қочишининг янги тафсилотлари эълон қилинди

«Термиз орқали БААга кетди»: Ашраф Ғани қочишининг янги тафсилотлари эълон қилинди

Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани мамлакатдан Ўзбекистон орқали БААга қочиб кетган. Қочиш тафсилотлари маҳаллий Hasht e Subh Daily газетасида маълум қилинган.

Дастлаб Афғонистоннинг собиқ раҳбари, унинг ёрдамчилари ва соқчилари фавқулодда ҳолатларда давлат раҳбари ва унинг атрофидагилар фойдаланиши учун мўлжалланган тўртта хизмат вертолётидан фойдаланишган.

Манбанинг газетага айтишича, Термиз шаҳрига 54 киши келган, жумладан, 22 учувчи ва 22 нафар президент қўриқчиси. Шу билан бирга, бортдагилардан ҳеч бирининг паспорти бўлмаган ва бир қанчасида фақат ҳарбий ҳужжат бўлган холос.

Ғани Термиз аэропортида 31 соат қолган. Бу вақт мобайнида у Ўзбекистоннинг 200 ҳарбий хизматчиси ҳимоясида бўлган. 16 август куни тушдан кейин собиқ президент ва унинг атрофидагилар ҳеч қандай рамзсиз бўлган кичик самолётга чиқишган.

Flightradar порталининг хабар беришича, лайнер Қозоғистоннинг FlyJet авиакомпаниясига тегишли бўлган.

«Самолётда биз озгина сув ва овқат олдик», — деган Ғани атрофидагилар вакили.

Унинг сўзларига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари расмийлари Ғанига ҳамроҳлик қилаётганларга мамлакатда яшашга имкони йўқлигини айтишган.

Нашр суҳбатдоши, шунингдек, Абу -Дабига қўнганидан буён на собиқ давлат раҳбарини, на бошқа амалдорларни кўрмаганини қўшимча қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг