Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистонда икки кунлик мотам эълон қилинди

Арманистонда икки кунлик мотам эълон қилинди

Арманистонда 17 ва 18 август — мотам кунлари, деб эълон қилинди. Ереваннинг «Сурмалу» савдо марказида юз берган портлаш қурбонлари хотирланади.

Арманистон ФВВ берган сўнгги маълумотга кўра, портлаш юз берган ҳудуддан 16 кишининг жасади олиб чиқилган, улардан икки нафарининг шахси ҳозирча ноаниқ. Ҳалок бўлганлар орасида беш ёшли бола ва унинг ҳомиладор онаси ҳам бор. Олти киши бедарак йўқолган, улардан бири Эрон фуқароси.

Эслатиб ўтамиз, фожиа ўтган якшанба куни «Сурмалу» савдо марказида юз берган, пиротехника ашёлари сақланадиган омборда катта портлаш содир бўлганди. Маълумотларга кўра, ёнғин юз берган ва қутқарув ишлари кетаётган майдон 1 гектар атрофида. Портлаш ва ёнғин оқибатида умумий майдони 2 889 квадрат метрга тенг уч қаватли савдо биноси қулаб тушган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг