Аризона аҳолиси табиий ёнғинлар туфайли хавфсиз жойга кўчирилди
Аризонанинг қарийб 2 мингдан ортиқ аҳолиси штатда авж олган табиий ёнғинлар туфайли хавфсиз жойга кўчирилди, дея хабар берди «Daily Mail» газетаси.
Маълумотларга кўра, ёнғин шанба куни Тонто миллий қўриқхонасида бошланган. Кучли шамол ва жуда кам намлик натижасида ёнғин назоратдан чиқиб кетган ва қарийб 42 минг гектар майдонни қуршаб олган.
АҚШ миллий метеорология хизматининг маълум қилишича, бу ёнғин Аризона тарихида катталиги бўйича еттинчи ўринда туради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter