АҚШ разведкаси бошлиғи вазифасини бажарувчи истеъфога чиқиш ниятида
АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) бошлиғи вазифасини бажарувчи Жина Хаспел истеъфога чиқиш ниятида. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.
Манбаларнинг хабар беришича, 4 май куни Оқ уйда Хаспелнинг маҳбусларга жуда қўпол муносабатда бўлгани МРБнинг обрўсига зарар етказиши мумкинлиги масаласи кўриб чиқилган ва Хаспел шу сабабли ўз номзодини қайтариб олиш истагини билдирган. Оқ уй амалдорлари эса Хаспелнинг қароридан ҳайратга тушган ва уни фикридан қайтишга чақиришган.
Ҳатто Доналд Трамп ҳам Хаспелнинг номзоди қолиши кераклигини билдирган. Аммо унинг МРБ бошлиғи лавозимига сайланиши аниқ эмаслиги маълум қилинмоқда, чунки Хаспелнинг терговларда қийноқ қўлланганига алоқадорлиги бир қанча конгрессменларнинг норозилигига учраши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter