Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МРБ директори: «Россияда ишлаб сочим оқарган»

МРБ директори: «Россияда ишлаб сочим оқарган»

Фото: BBC

Марказий разведка бошқармасининг 65 ёшли раҳбари Уилям Бёрнс «National Public Radio»га берган интервьюсида АҚШнинг Москвадаги элчиси бўлиб хизмат қилган пайтидаёқ сочларига оқ тушганини таъкидлади.

Разведка раҳбари россиялик кибехакерлар ҳужуми ҳақидаги саволга жавоб қайтараркан, бошидаги аксарият оқ сочлар Россияда хизмат қилиш, «Путин Россияси билан ишлаш» оқибати эканини қўшиб ўтди.

Уилям Бёрнс Кичик Жорж Буш президентлиги пайтида, 2005–2008 йилларда АҚШнинг Россиядаги дипломатик миссияси раҳбари бўлган. Шунингдек, собиқ иттифоқ парчаланиб кетган даврда АҚШ давлат котиби Жеймс Бейкер қўл остида ишлаган. У 2021 йилнинг 19 мартида МРБ раҳбарлигига келгунига қадар Карнеги жамғармасини бошқарган.

Ҳали МРБ раҳбарлигига номзод бўлиб турган чоғидаёқ, Бёрнс Россияга муносиб баҳо бермаслик хато эканини таъкидлаганди. У Россияни «кучсизланаётган давлатлар» қаторига киритган ҳолда, Владимир Путин президентлиги давридаги Россия худди «юксалиб бораётган давлатлар», масалан, Хитой каби имкониятларга эга эканини айтган. Шунинг учун ҳам, таъкидлайди Бёрнс, Москвадан келаётган хатарларни баҳолашда доим ҳушёрлик ва совуққонлик талаб этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг