Афғонистонда университетга ҳужум қилишди. Қурбонлар кўп
Қобулдаги университетга қилинган ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳатланган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ саккиз киши жабрлангани ҳақида маълум қилинганди.
Отишма душанба куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги университет ёнида содир бўлгани айтилмоқда. Баъзи оммавий ахборот воситалари ҳодиса жойида портлаш товуши эшитилганини ёзишган. Қуролланган бир нечта киши бинога бостириб кирган. Афғонистон ИИВ воқеа жойига спецназ етиб келгани, махсус хизмат ходимлари бинода операция ўтказишгани, юзлаб одамларни чиқаришга муваффақ бўлишганини маълум қилди.
«Tolo News» телеканали хабарига кўра, портлаш ва отишма Афғонистон ва Эрон вакиллари университетда китоб кўргазмасини очишаётган вақтда бошланган.
«1TV» телеканалининг маълум қилишича, «Толибон» ҳаракати содир бўлган воқеага алоқадорлигини рад этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter