30 нафар Нобель мукофоти соҳиби муҳим ҳужжатга имзо чекди
10 июнь куни Ватиканда уруш, ядро қуроли тарқалиши, диктатура, коррупция ва қулдорликка қарши тадбир бўлиб ўтди. Унда қатнашган 30 нафар Нобель мукофоти соҳиблари тинчлик декларациясига имзо чекдилар.
«Қуролли зиддиятлар тўхталишини талаб қиламиз. Ядро қуроли ва миналарга ўрин йўқ. Таъқиблар, этник қирғинлар, диктатура, коррупция ва қулдорликка барҳам бериш вақти аллақачон келди», – дейилади ҳужжатда.
Декларацияни Ватиканнинг марказий майдонида йиғилган издиҳомга 2018 йилда Нобель мукофоти соҳиби бўлган ироқлик Надя Мурод ўқиб эшиттирган.
Муҳим ҳужжатга Польша, Колумбия ва Коста-Рика давлатларининг собиқ президентлари Лех Валенса, Хуан Мануэль Сантос ва Оскар Ариас Санчес ҳам имзо чеккан.
Декларацияда инсоният келажаги тинчлик, адолат ва тенгликка боғлиқ экани таъкидланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter