Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оғир йил арафасида турибмиз — экспертлар

Оғир йил арафасида турибмиз — экспертлар

ТАСС сўроққа тутган экспертларга кўра, жаҳон иқтисодиёти оғир йил арафасида турибди: глобал коронавирус инқирозидан сўнг, 2021 йилдаги мисли кўрилмаган 6 фоизлик ўсишдан кейин яна пасайиш кутилмоқда.

2022 йил якунлари бўйича глобал иқтисодиёт 2-3 фоиз даражасидаги ўсишни намоён этади, 2023 йилда эса ўсиш 2 фоиздан ҳам ортмаслиги мумкин.

Глобал рецессия (ўсиш тўхташи ёки манфийга кетиши) ҳақида гапиришга ҳали эрта, бироқ Европа ва АҚШ каби йирик иқтисодиётларда «тормозланиш» кузатилиши бошланди, дейилади хабарда.

2023 йил арафасида Хитойга ковид пандемиясининг энг катта тўлқини ёпирилиши ҳам глобал иқтисодиёт ўсишига таъсирини ўтказиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг