Таҳлил: Тошкентда ижара нархлари пасайиши давом этяпти
Таҳлилларга кўра, Тошкент шаҳрида хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда.
Маълумки, ўтган йили хонадонлар учун ижара нархлари ўса бошланган ва октябрь ойига келиб, ўзининг энг юқори нуқтасига чиққан, сўнгра пасая бошлаганди. OLX.uz маълумотлар базасига кўра, ўшанда шаҳар бўйича ўртача таъмирланган хонадон учун ижара нархи 526 АҚШ долларига чиққанди.
Жорий йилнинг март ойида ижара учун ўртача нархлар февраль ойидагига нисбатан 2 фоизга пасайган ва 411 АҚШ долларини ташкил этган, дея маълум қилган Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти.
Ўртача таъмирланган 2 хонали уй учун ижара нархи 340 доллардан (Сергели) 460 долларгача (Яккасарой) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 411 долларни ташкил этган. 3 хонали уйлар учун эса нархлар 380 доллардан (Сергели) 600 долларгача (Миробод) ўзгарган ҳолда Тошкент шаҳри учун ўртача 480 АҚШ долларини ташкил этган. Таъмирланган 1 хонали уй учун ўртача ижара нархи 320 долларни, 4 хонали уй учун 600 долларни, 5 хонали уй учун 660 долларни ташкил этган.
Изоҳ: Ушбу таҳлил учун маълумотлар _www.olx.uz сайтидан веб-скрепинг (web-scraping) усули ёрдамида олинган. 2023 йил март ойи учун тўпланган 30,5 мингта кузатувлар ўрганилди.
Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter