«Youth techno art - 2019» болалар техник ижодкорлиги халқаро фестиваль-танлови ташкил этилмоқда
Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан жорий йилнинг 24-27 июль кунлари ўқувчиларнинг робототехника, мехатроника ва инженерлик қобилиятларини ривожлантириш мақсадида илк маротаба «Youth techno art - 2019» болалар техник ижодкорлиги халқаро фестиваль-танлови ташкил этилмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозирда ушбу фестиваль-танловга қизиқиш билдириб, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Иордания давлатларининг иштирокчилари томонидан талабномалар берилган.
Фестиваль-танловда иштирок этиш учун 2019 йил 10 июлга қадар рўйхатдан ўтишлари лозим бўлади.
Иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Фестиваль-танловда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий давлатларнинг ташкилот ва муассасалари, нодавлат таълим муассасалари ҳам иштирок этишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter