Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон мактаблари карантин сабаб онлайн режимга ўтди

Қирғизистон мактаблари карантин сабаб онлайн режимга ўтди

Қирғизистондаги барча мактаблар 24 декабрга қадар онлайн режимда таълимни давом эттиради. Бу ҳақда мамлакат таълим вазири ўринбосари Нодира Жусупбекова маълум қилган.

Унинг қайд этишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан ўткир респиратор вирусли инфекция ҳамда грипп касаллиги кўпаяётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатда 170 дан ортиқ мактаб айни шу сабаблар билан карантинга ёпилгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг