Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йирик компания офисларининг тенг ярмидан воз кечмоқчи — коронавирусдан кейинги даврга хуш келибсиз!..

Йирик компания офисларининг тенг ярмидан воз кечмоқчи — коронавирусдан кейинги даврга хуш келибсиз!..

Фото: «Корреспондент»

Япониянинг «Fujitsu» технология компанияси яқин уч йил ичида ўз офислари майдонини тенг ярмига қисқартирмоқчи. Бу ҳақда «Nikkei Asian Review» хабар берди.

Коронавирус пандемияси сабабли «Fujitsu» ходимларининг салмоқли қисмини масофадан ишлашга ўтказди. Хусусан, «Nikkei Asian Review»га кўра, Японияда компаниянинг тахминан 85 минг нафар ходими уйида ўтириб ишлаяпти.

Компания энди бу тартибда ишлашни доимийга ўзгартиришни режалаштирган. Буни ижарага олинаётган офис бинолари сонини мунтазам қисқартириб бориш ҳақидаги режасидан ҳам билса бўлади.

Ҳисоб-китобларга кўра, яна уч йилдан сўнг компания офислари майдонлари 2020 йил бошидагига нисбатан икки баравар кам бўлади. Нашр қўшимча қилишича, «Fujitsu»нинг ушбу қадами Япониядаги йирик компаниялар орасида янги тенденция пайдо бўлаётганидан далолат беради.  

P.S.: Компаниялар жуда қиммат ижара тўловларидан қутулади, ходимлар эса йўл ва тушлик харажатларидан, ҳар қандай йўналишдаги компаниялар учун мос ечим бўлмаса-да, барибир ташаббус ёмонмас. Аммо бир савол бор: «япон тажрибаси» урфга кириб кетса баланд-баланд «ситилар»нинг ҳоли не кечади?!.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг