«Xiaomi» «айфон»га ўхшаш технологияли ва экраности камерали смартфон чиқаради
Таниқли инсайдер Digital Chat Station «Xiaomi» компанияси Xiaomi MI 11 Ultraга ўхшаш янги флагман чиқаришини маълум қилди. «Ferra» ёзишича, унда «iPhone» ва «Samsung» флагманларидаги каби UWB (Ultra-wide band) технологияси қўлланилади.
UWB технологияси Bluetooth ўрнини эгаллаб, қурилмалараро маълумотлар яхшироқ узатилишига хизмат қилади. Ultra-wide band йўқолган нарсаларни топишда ёрдам берувчи AirTagда ҳам фойдаланилади.
Янги флагман экраности камерали бўлади. Смартфон қайси туркумга мансублиги ҳозирча номаълум. Катта эҳтимол билан у Mi 10Tнинг давомчиси бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter