Халқ банкининг «Call center»и ёрдамга тайёр!
2020 йилнинг 1 май санасидан бошлаб Жиззах шаҳрида АТ Халқ банкининг янги форматдаги «Call center» маркази иш бошлади. Бу ерда банк ходимлари томонидан телефон орқали мижозларнинг мурожаатлари қабул қилиниб, сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилган.
Ҳозирда бу ерда 8 соатлик режимда иш ташкил қилинган бўлиб, кейинги босқичда тун-у кун, яъни 24/7/365 тизимида ишлайди. Бу орқали мижоз тўғрисидаги маълумотлар йиғилиб, эҳтиёжларни олдиндан аниқлаш, шунингдек, автоматлаштирилган маркетинг ва прогнозлаштирилган сотувлар амалга оширилади ҳамда мижозларга янги хизмат турлари таклиф этиб борилади.
«Call center» орқали Халқ банки тизимига оид муаммоларингизни ҳал қилиш ҳамда банк хизматлари тўғрисида керакли маслаҳат ва тавсияларни олиш ҳам мумкин. Операторлар барча турдаги хизматларни масофавий шаклда олиб бормоқда.
Масалан:
- Йўқотилган пластик картани блоклаш ёки блокдан чиқариш;
• Пластик карта балансини ва ўтказмалар тарихини билиш;
• HUMO пластик картаси эгаларига SMS-хабарнома хизматини ёқиш;
• Жисмоний шахслар кредитлари тўлови учун ID рақамларини билиб бериш ва мижознинг мавжуд бўлган кредитига ID рақам бириктириб бериш;
• Мобил банкинг хизматлари: ҳисобрақам қўшиш ва олиш, блокка қўйиш ва блокдан чиқариш, мобил телефон ўзгарганда янги телефонда иловани актив ҳолатга келтириш;
• Интернет банкинг хизматлари: ҳисобрақам қўшиш ва олиш;
• Юридик шахсларга SMS-банкинг хизматида керакли ҳисобрақамларни қўшиш ва олиш, телефон рақам қўшиш ва олиш хизматлари;
• Юридик шахсларнинг картотека қарздорликлари ҳақида маълумот бериш;
• Мижоз тўловлари ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаштириш;
• Мижозлар омонатлари бўйича маълумот бериш;
• ЖБПТ (ИНПС), жисмоний шахс бўлган мижознинг ҳисоб рақами ҳолати бўйича малумот олиш учун телефон рақам бириктириб бериш.
• ЖБПТ (ИНПС), Юридик шахслар учун кенг турдаги хизматлар, хусусан, янги фирмани бириктириб бериш, хизмат кўрсатувчи филиални ўзгартириб бериш, реэстр юборишдаги муаммоларни бартараф этиш ҳамда масофавий «Any Desk» ёрдамида хизмат кўрсатиш.
71 210 20 02 ва 1106 қисқа ягона ишонч рақамлари орқали республика бўйлаб аҳолидан мурожаатларни қабул қилмоқда. Мурожаатлар кунига 1400 дан 2000 га қадар бўлмоқда. Бу кўрсаткич марказ иш бошлагандан шу вақтгача 172 970 мингдан зиёдни ташкил этди. Фуқароларнинг асосий кўп берадиган саволлари бу: кредит йўналишлари (жисмоний шахс ва имтиёзли кредитлар), пенсия тарқатилиши, қачон олиниши ва бошқалар.
Марказда айни вақтда 84 нафар ходим фаолият юритяпти. Шулардан 78 нафар ходим оператор сифатида иш олиб бораётган бўлса, 6 нафар ходим супервайзор сифатида меҳнат қиляпти. Бундан ташқари, 11-нафар ходим қўшимча оператор сифатида ўқитилмоқда.
Батафсил маълумот учун: 1106 / 71 210 20 02
Web sayt: xb.uz
E-mail: [email protected]
Telegram-kanal: https://t.me/xalqbankinfo
Telegram-bot: https://t.me/xbInfo_bot
Telegram-bot call center: https://t.me/xalqbankcall_bot
Instagram: xalqbankinfo
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter