Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UZTELECOM Ўзбекистон бўйлаб ўз мобил тармоғини ривожлантиришни давом эттирмоқда

UZTELECOM Ўзбекистон бўйлаб ўз мобил тармоғини ривожлантиришни давом эттирмоқда

UZTELECOM миллий операторининг ташкил топган пайтидан ҳозирги кунга қадар асосий мақсади – ҳар бир юртдошимизга, ҳаттоки энг чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига юқори сифатли алоқа хизматларини кўрсатишдир. Компания доимий равишда кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, жисмоний шахслар ва корпоратив мижозлар учун янги, энг жозибали ва фойдали таклифлар, зарур ечимларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишлар олиб боради.

2019 йил охирида «Ўзбектелеком» бутун Ўзбекистон бўйлаб ўз тармоғини модернизация қилиш лойиҳасини бошлаганлиги ҳақида эълон қилди ва ушбу лойиҳа 2020 йил август ойида муваффақиятли якунланди.

Операторнинг мобил алоқа тармоғини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича ишлар бутун Ўзбекистон бўйлаб олиб борилмоқда ва мамлакатнинг энг чекка аҳоли пунктларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таъкидлаш жоизки, тармоқни янгилаш, кенгайтириш ва модернизация қилиш бўйича режалаштирилган тадбирлар барча зарур хавфсизлик чораларини ҳисобга олган ҳолда карантин даврида ҳам давом этди. 2020 йил бошидан буён компаниянинг техник хизмати ҳудудларда 500 дан ортиқ таянч станцияларни ишга туширишга, шунингдек мавжуд техник қувватларни модернизация қилишга ва 4G стандартларига етказишга муваффақ бўлди. Натижада мобил алоқа ва интернетнинг сифати ва қамрови сезиларли даражада яхшиланди.

UZTELECOM миллий оператори тақдим этилаётган хизмат сифати, янги фойдали тариф режалари ва хизматларини ишлаб чиқиш, шунингдек республиканинг ҳар бир минтақасида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун энг сўнгги стандартлар ва технологияларни жорий этиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

UZTELECOM – миллий оператор.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг