Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UZTELECOM мобил алоқа тармоқларини модернизациялаш лойиҳаси якунланганлигини маълум қилади

UZTELECOM мобил алоқа тармоқларини модернизациялаш лойиҳаси якунланганлигини маълум қилади

Ҳурматли абонентлар!

2020 йил бошида «Ўзбектелеком» АК республиканинг барча ҳудудларида 3G/4G технологиялари бўйича мобил алоқа тармоғини кенгайтириш ва модернизация қилиш юзасидан кенг кўламдаги лойиҳани амалга оширишни бошлади.

Ушбу лойиҳанинг мақсади — UZTELECOM операторининг мобил алоқа абонентларига, айниқса, мамлакатимизнинг энг чекка ва узоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли учун мобил интернет хизматларидан фойдаланиш тезлиги ва фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада ошириш мақсадида, барча мавжуд база станцияларни уларнинг жойлашувидан қатъи назар, 3G ва 4G LTE стандартларигача модернизациялашдан иборатдир.

Бугунги кунда  UZTELECOM кенг кўламли лойиҳанинг якунланганлигини ҳамда лойиҳа натижасига кўра мамлакатнинг барча ҳудудларида 3 мингдан зиёд база станциялар компания жамоаси томонидан янгиланганини ва модернизация қилинганини маълум қилади. Модернизация ишлари ҳамма жойда қамровни сезиларли даражада оширишга ва 4G LTE технологиясидан фойдаланиш имконини тақдим этди.

Таъкидлаш жоизки, карантин даврида тармоқни янгилаш, кенгайтириш ва модернизация қилиш ишлари барча зарур хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилди.

Компания тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш, уларни барча учун ҳамёнбоп қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича энг янги стандартлар ва технологияларни жорий этиш ишларини давом эттирмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг