Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UNICON.UZ» ДУК ФВ огоҳлантириш ва хабар бериш автоматлаштирилган тизимининг ягона интегратори этиб белгиланди

«UNICON.UZ» ДУК ФВ огоҳлантириш ва хабар бериш автоматлаштирилган тизимининг ягона интегратори этиб белгиланди

Эндиликда «UNICON.UZ» ДУК ФВ ҳақида огоҳлантириш ва хабар бериш тизимининг тартибга солувчиси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» ДУК фавқулодда вазият рўй бериш хавфи ёки фавқулодда вазият рўй берганлиги ҳақида хабар беришнинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, лойиҳа ҳужжатлари, шу жумладан, техник топшириқ ва техник иқтисодий ҳисобларни ҳамда аппарат-дастурий тизим ва техник воситаларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш бўйича ягона интегратор этиб белгиланди.

«UNICON.UZ» томонидан ишлаб чиқилиши кўзда тутилган тизим фавқулодда вазият рўй бериши хавфи ҳақида огоҳлантиради, фавқулодда вазият рўй берганлиги тўғрисида ишончли ва тезкор маълумотлар билан таъминлашда ёрдам беради. Шунингдек, дастурий таъминот орқали аҳоли гавжум жойларда хабар бериш тизимига уланган терминал комплексларда рўй бериши мумкин бўлган ёки рўй берган фавқулодда вазиятда тўғри ҳаракат қилиш тартиби ва муҳофазаланиш усуллари видео ёки аудио талқинда таъминланиши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг