Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганиб олди

Сунъий интеллект одамларни алдашни ўрганиб олди

Фото: Ferra

Массачусетс технология институти олимлари сунъий интеллект (СИ) қандай қилиб одамларни алдаши мумкинлигини ўрганишди.

Аниқланишича, ҳатто бошдан «ҳалоллик»ка дастурланган тизим ҳам, ўз мақсадига эришиш учун, алдаши мумкин экан.

Олимлар сунъий интеллектнинг алдаш қобилияти такомиллашиши жиддий оқибатларга олиб келишидан хавотирланишмоқда. Масалан, фирибгарлар бошқаларни чув тушириш учун янада янгича усулларни ўйлаб топишда сунъий интеллектдан фойдаланишлари мумкин, сайловлар эса манипуляция хавфи остида қолади.

Тадқиқотчилар Meta компаниясининг CICERO сунъий интеллект тизимини намуна сифатида келтиришди. Бу сунъий интеллектдан қатнашчилар (ўйинчилар) дунёни эгаллаш учун иттифоқ тузиши талаб этиладиган «Дипломатия» стратегик ўйинида фойдаланиб кўрилди. Meta мутахассислари CICERO «ҳалол ва фойдали» иттифоқчи бўлишига ишонтиришганди, амалда эса бу сунъий интеллект бошқа қатнашчиларни моҳирлик билан алдашни ўрганиб олди.

Бундай мисоллар бошқа соҳаларда ҳам кўп учрамоқда.

Олимлар дунёдаги ҳукуматларни сунъий интеллектни назорат қиладиган қатъий қоидаларни имкон қадар тезроқ ишлаб чиқаришга чорлашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг