Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юборинг!
Даромади юқори бўлмаган аҳолини уй-жой билан таъминлаш, яшаш шароитини яхшилашга муҳтож оилаларни давлат томонидан ижтимоий ва молиявий қўллаб-қувватлашда манзиллилик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш хизмати қайта ёқилди.
Анъанавий усулдаги давлат хизматларидан афзаллик жиҳати:
- хулосаларни тўплаш учун ўнлаб ташкилотларга борилмайди;
- масъуллар эшиги олдида навбат кутиб, вақт ўтказилмайди;
- коррупция ва таниш-билишчилик туфайли рад жавобини олиш каби муаммоларга дуч келинмайди.
Бошқа хизматлардан фарқи?
Доимий эмаслиги. Амал қилиш муддати меъёрий ҳужжатларнинг тасдиқланишига қараб белгиланади.
Аризани кўриб чиқиш муддати...
Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза бериш муддати йилнинг 1 мартидан 1 октябригача этиб белгиланади (бу муддат ўзгариши мумкин).
Қабул қилинган аризалар 1 ой давомида ўрганилади.
Янги тартибга кўра, Қорқалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрига ажратиладиган квоталар ҳар йили Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади ва ўзгариб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter