Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Субсидия ажратишнинг навбатдаги босқичи бошланди

Субсидия ажратишнинг навбатдаги босқичи бошланди

Фото: Xabar.uz

Ўқув маркази очиш учун субсидия ажратишнинг навбатдаги босқичи бошлангани ҳақида хабар берилди.

Талабгорлар 10 июлга қадар «Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш» хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Бу турдаги субсидия қуйидаги мақсадларда ажратилади:

  • бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлашга;
  • зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга.

Қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

2 йилга мўлжалланган бизнес режа;

  • маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари;
  • педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари;
  • педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари;
  • таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун).

Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.

Фойдаланиш тартиби билан видеойўриқномада танишинг:

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг