Смартфонларга қайси иловалар кўп ўрнатилмоқда?
«Newzoo» компанияси смартфонлар учун энг оммалашган иловаларни аниқлади.
Кутилганидек, ижтимоий тармоқлар — биринчи ўринда, фойдаланувчиларнинг 67 фоизи бу иловаларни смартфонига ўрнатган. Иккинчи ўринда шопинг учун дастурлар (56 фоиз), учинчи ўринда эса — ўйинлар (50 фоиз). Кейинги поғоналарда мусиқа ва стриминг сервислари.
Таҳлилчилар мобил ўйинларга қизиқиш жуда тез ўсаётганини қайд этишди.
Смартфонида ўйин ўйновчилар сони 2019 йилда 2,4 миллиард кишига етади, мобил ўйинлар ишлаб чиқарувчи компаниялар 148 миллиард доллар соф фойда олади.
Маълумот учун: «iPhone» учун энг оммалашган илова «Netflix» ишлаб чиқарувчиси бир йилда 790,2 миллион доллар ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter