Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Содиқов Германияда йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди

Шуҳрат Содиқов Германияда йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Кеча, 14 январь куни Ўзбек-Герман бизнес форуми доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов иштирокида бир қатор учрашувлар ўтказилди ва германиялик ҳамкорлар билан инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир доирасида Германия билан замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилган ҳолда, Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши ҳолатларига замонавий фото-видео қайд этиш воситаларини жорий этиш борасида немис ҳамкорларининг иштирокини жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 30 октябрдаги 3989-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари «ATLAS International» компаниялар гуруҳи билан биргаликда истиқболли вазифаларни бажариш юзасидан яқиндан иш олиб бормоқда.

Инвестициявий лойиҳани келгусида янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва «ATLAS International» компаниялар гуруҳи томонидан «Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини фото-видео қайд этиш автоматлаштирилган тизими» инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш бўйича Келишув имзоланди.

Фото: АКТ вазирлиги ахборот хизмати

Бизнес форум доирасида АКТ вазири Шуҳрат Содиқов АКТ соҳаси ва бошқа йўналишларда немис компанияларининг ечимларини кенг жорий этиш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш бўйича «SIEMENS AG», «DETECON», «NOKIA», «GEMALTO AG» компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Германиянинг йўл ҳаракати қоидаларини таъминлаш борасида замонавий тизимларни жорий қилиш бўйича етакчи позицияларда эканини ҳисобга олиб, мамлакатимиз немис компаниялари билан узоқ муддатли, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг