Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германия ва Англия орзуси чиппакка чиқди

Германия ва Англия орзуси чиппакка чиқди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда “S.С” МЧЖ таъсисчиси О.Ў. ва иш бошқарувчиси С.Р. интернет ижтимоий тармоғида хорижий давлатларга ишга юборишлари ҳақида эълон бериб, 6 нафар фуқарони Германия ва Англия давлатларига ишга юборишлари эвазига уларнинг жами 12 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Е.М. фуқаро И.С. ва унинг 4 нафар танишларини 12 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига бориши учун виза олиб беришини айтиб, шундан 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлар ўтказилмоқда

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг