Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамли иқтисодиёт йўналишида ўқиганларга сертификатлар топширилди (видео)

Аввал хабар берганимиздек, 21 февраль куни «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» ДУК раҳбар-ходимлари малакасини ошириш учун 5 кунлик ўқув семинари бошланган эди.

Қайд этилишича, «РРТМ» ДУКнинг вилоятлардаги таркибий бўлинмалари раҳбарлари «Ахборот-коммуникация технологияларининг рақамли иқтисодиёт ривожлантиришдаги ўрни» мавзуига бағишланган ўқув машғулотларида фаол иштирок этди.

Корхонада бошқарув самарадорлигини ошириш йўналишлари бўйича ташкил этилган ўқув машғулотлари қизиқарли тарзда ўтди. Куни кеча, 25 февраль куни ушбу семинар якунига етди ва тингловчиларга сертификатлар топширилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Жамол Махсудов, «РРТМ» ДУК бош директори Муроджон Собиров, «M-Factor» МЧЖ асосчиси Ҳасан Мамасаидовлар ҳам сўзга чиқишди.

– Корхонада 1056 нафар ходим меҳнат қилаётган бўлса, жорий йилда уларнинг 40 фоизининг малакасини ошириш режалаштирилган, – дейди «РРТМ» ДУК персонални бошқариш хизмати бошлиғи Наргиза Гадайбаева. – Бу жараёнга барча ходимлар, раҳбарлардан тортиб то техник мутахассисларгача, олий ўқув юртини тугаллаб келган ёш кадрларгача жалб қилинади. Албатта, бундай амалий машғулотлар кадрларимизнинг меҳнат самарадорлигини оширишига ишонамиз.

 

Эслатиб ўтамиз, ушбу махсус курслар «M-Factor» МЧЖ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг