Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Телеузаткичларда профилактика ўтказилади

Телеузаткичларда профилактика ўтказилади

«РРТМ» ДУКнинг техник воситалари йиллик режаларда белгиланган муддатларда ўчирилиб, профилактика ишлари амалга оширилади.

Қайд этилишича, ушбу профилактика мамлакат аҳолисига телевидение дастурларини узлуксиз ва сифатли тарқатилишини таъминлаш мақсадида қилинади.

Навбатдаги профилактика ишлари жорий йилнинг 13-19 октябрь кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача вақт оралиғида ўтказилади.

13 октябрь куни соат 01:00 дан 06:00 гача (12 октябрдан 13 октябрга ўтар кечаси) рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида ва узаткичларда профилактика ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу вақтда Тошкент шаҳрида ва республика бўйича хорижий, нодавлат теледастурларни тарқатувчи телеузаткичларда профилактика ўтказилади. Бу вақтда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теледастурлари узлуксизлиги таъминланади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳам 13-19 октябрь кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача маҳаллий, нодавлат ва «Uzdigital TV» МЧЖнинг хорижий телеканалларини узатадиган рақамли телеузаткичларда жадвал асосида профилактика ишлари ўтказилиши режалаштирилган.

Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг