Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТВда намойиш қилинаётган сериалларда хотин-қизлар образи жуда юзаки, салбий бўёқларда тасвирланаётгани айтилди

ТВда намойиш қилинаётган сериалларда хотин-қизлар образи жуда юзаки, салбий бўёқларда тасвирланаётгани айтилди

Йиғилишда бугун телеканалларимизда намойиш қилинаётган сериалларда хотин-қизлар образи жуда юзаки, салбий бўёқларда тасвирланаётгани юртдошларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётгани айтилди.

Энг ачинарлиси, бундай ҳолатлар дунёқараши ҳали шаклланмаган қизларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётгани таъкидланди.

Мутасаддиларга ибратли хотин-қизлар образлари акс эттирилган юксак бадиий, кино ва саҳна асарлари яратиш чораларини кўриш, бунинг учун ижодкорларга мақсадли грантлар ажратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

«Шу ўринда, оқила қизларимизга кўнглимдаги бир фикрни айтмоқчиман.

Бугун биз очиқ жамиятда яшаяпмиз. Бу имкониятдан тўғри фойдаланиб, илғор ғояларни ўзлаштиришимиз керак. Лекин, миллий қиёфамизга путур етказадиган иллатлардан эҳтиёт бўлишимиз, ўзлигимизни йўқотмаслигимиз шарт», — деди Шавкат Мирзиёев.

Ибо-ҳаё, поклик, сабр, шукроналик, илмга интилиш сингари эзгу қадриятларни тарғиб қиладиган мобил иловалар ва интернет платформаларини яратиш муҳим экани таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг