Пайариқда янги Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди
Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида навбатдаги Рақамли технологиялар ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда AКТ вазирлиги Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси, Пайариқ тумани ҳокимлиги, вазирлик тизимидаги вилоят корхона ва ташкилотларининг бўлинмалари раҳбарлари, туман фаоллари ва ёшлар иштирок этдилар.
Ушбу Рақамли технологиялар ўқув маркази вилоятдаги ўн учинчи ўқув маркази бўлиб, керакли замонавий компютер жиҳозлари билан таъминланган.
Марказда замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ёшларни ўргатувчи ўқув курслари учун компютер ва робототехника синфлари ташкил этилиб фаолият кўрсатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter