Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда навбатдаги Рақамли технологиялар ўқув маркази ишга тушди

Сирдарёда навбатдаги Рақамли технологиялар ўқув маркази ишга тушди

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги

Ёшлар ўртасида компютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспортни оммалаштириш, бу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан босқичма-босқич рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил қилинмоқда.

Шундай ўқув марказларнинг навбатдагиси Сирдарё вилояти Сирдарё туманида очилиб, ўз иш фаолиятини бошлади. Муассаса вилоятда ташкил этилган ўн биринчи ўқув маркази ҳисобланиб, Республикада биринчилардан бўлиб Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида Рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

Марказнинг очилиш маросимида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси, ИТ-парк Сирдарё филиали вакиллари, Сирдарё туман ҳокими ва ҳокимлик мутасаддилари, маҳалла фаоллари, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди.

Шинам хоналарга эга бўлган янги марказ замонавий компютер жиҳозлари, юқори тезликда ишловчи интернет тармоғи билан таъминланган. Бу ерда туман ёшлари учун рақамли технологиялар, дастурлаш асослари, робототехника бўйича ўқув курслари ташкил қилинади.

Шунингдек, марказда ушбу туман корхона ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакасини ошириш юзасидан чора-тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг