Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзбектелеком» АК: обод қишлоқлар, замонавий технологиялар ва сифатли хизматлар

«Ўзбектелеком» АК: обод қишлоқлар, замонавий технологиялар ва сифатли хизматлар

Фото: «Ўзбектелеком» АК

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан «Обод қишлоқ» дастури доирасида Аҳоли пунктларининг телекоммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича Ҳаракатлар режаси тасдиқланган бўлиб, унда «Ўзбектелеком» АК фаол иштирок этмоқда.

«Ўзбектелеком» АК томонидан Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидаги жами 478 та қишлоқ аҳоли пункти, маҳалла ва қишлоқда телекоммуникация инфратузилмалари такомиллаштирилмоқда.


«Обод қишлоқ» дастури

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ дастури тўғрисида»ги 5386-сонли Фармони 2018 йилнинг 29 мартида қабул қилинган. Дастур доирасида республика маҳаллалари ва қишлоқлари аҳолисининг турмуш даражасини тубдан яхшилаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир туманда аҳолининг турмуш тарзи ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш, қишлоқ, маҳалла ва уйларнинг қиёфасини замонавийлаштириш ва унда истиқомат қилувчилар учун иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.


Фото: «Ўзбектелеком» АК

Дастур бўйича 2019 йил бошидан буён мамлакатимиз миқёсида 9500 км.дан зиёд оптик толали алоқа линиялари ётқизилди, шундан 400 км.дан ортиғи қишлоқ жойларига тегишли. Биринчи ярим йилликда дастур доирасида телекоммуникация инфратузилмаси қурилмалари тўлиқ янгиланиб, 1200 дан зиёд махсус алоқа устунлари ўрнатилди.

Фото: «Xabar.uz»

«Ўзбектелеком» АК «ЎзМобайл» филиали мамлакатимиз бўйлаб кўплаб антенна-мачта иншоотларини қуришни ва янги база станцияларини фойдаланишга топширишни давом эттирмоқда. Хусусан, қишлоқ жойларида кўплаб янги объектлар ишга туширилмоқда.

Тошкент вилоятида

2019 йилда Тошкент вилоятидаги 11 та объектда 2G, 3G, 4G, CDMA ва EVDO стандартидаги 45 та база станцияси қуйидаги манзилларда ўрнатилиб, ишга туширилди:

  • «Шоҳрухия» объекти, Оққўрғон туманидаги Ҳосилдор МФЙ;
  • «Зиёли» объекти, Бекобод туманидаги Ҳамза МФЙ;
  • «Катта Равот» объекти, Бўка туманидаги Ўртатепа МФЙ;
  • «Кўкорол» объекти, Бўка туманидаги Кўкорол МФЙ;
  • «Ғишткўприк» объекти, Зангиота туманидаги Боғишамол МФЙ;
  • «Иттифоқ ФЛ Комилов» объекти, Зангиота туманидаги Яссавий МФЙ;
  • «Уйшун» объекти, Ўртачирчиқ туманидаги Туркистон МФЙ;
  • «Эшонобод» объекти, Янгийўл туманидаги Умид МФЙ;
  • «Энергоқурилиш» объекти, Бўстонлиқ туманидаги Барраж МФЙ;
  • «Илғор» объекти, Оҳангарон туманидаги Илғор МФЙ.

Шунингдек, 2019 йилнинг 31 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Алгабас қишлоғида «UZMOBILE» GSM 3G тармоғини яхшилаш мақсадида янги база станцияси ишга туширилди.

«Обод қишлоқ» дастури доирасида «Ўзбектелеком» АК Тошкент филиали томонидан қишлоқ жойларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва қишлоқ аҳолисига замонавий кенг полосали телекоммуникация хизматларини кўрсатиш мақсадида, режага мувофиқ телекоммуникация ускуналари ўрнатилди ва қуйидаги манзиллар бўйича оптик толали алоқа линиялари фойдаланишга топширилди:

  • Оққўрғон туманининг Толовул қишлоғида 128 порт сиғимига эга ускуналар;
  • Қибрай туманининг Янги авлод қишлоғида 128 порт сиғимига эга ускуналар;
  • Бўстонлиқ туманининг Алгабас қишлоғида 64 порт сиғимига эга ускуналар;
  • Бўстонлиқ туманининг Барраж қишлоғида 256 порт сиғимига эга ускуналар;
  • Қуйичирчиқ туманининг Боғистон қишлоғида 64 порт сиғимига эга ускуналар;
  • Пискент туманининг Навоий қишлоғида 128 порт сиғимига эга ускуналар;
  • Пискент туманининг Мўминобод қишлоғида 128 порт сиғимига эга ускуналар;
  • Чиноз туманининг Расулобод қишлоғида 128 порт сиғимига эга ускуналар. 

Бундан ташқари, линия-кабель хўжалиги инфратузилмасини тартибга келтириш бўйича ишлар якунланиб, алоқа қудуқлари, линиялари устунлари ва тарқатиш шкафлари ўрнатилди.

Янги антенна-мачта иншоотлари, база станциялари ва замонавий ускуналарнинг ўрнатилиши хизматлар сифати ва ҳудудлар қамровини ошириб, замонавий мобил интернет хизматларини жорий этиш имконини беради.

«Обод қишлоқ» давлат дастури доирасида компания «UZMOBILE» CDMA тармоғида чекка ва олис қишлоқларда истиқомат қилувчи абонентлар учун «Обод» махсус тариф режасини жорий этди. «Обод» ҳам арзон, ҳам CDMA 450 стандартининг барча афзалликларидан фойдаланиш имконини беради.

Махсус акциялар

«Ўзбектелеком» АК махсус акциялар ўтказиб, аҳолига янада қулайлик яратиш, кенг полосали интернет хизматларига уланишни осонлаштириш мақсадида оптик алоқа линияларига уланишда 100 метрлик кабелларни ва абонент қурилмаларини бепул тақдим этмоқда.

Статистикага кўра, Ўзбекистон аҳолисининг ярми қишлоқларда истиқомат қилади. «Обод қишлоқ» дастурига киритилган аҳоли масканларининг телекоммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш қишлоқ аҳолисига вилоят марказларида ёки Ўзбекистон пойтахтида бўлгани каби замонавий, арзон ва ишончли алоқа хизматларидан фойдаланиш имконини беради.

Реклама ҳуқуқи асосида 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг