Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон-Германия: мамлакатимиз ахборот технологиялари салоҳияти муҳокама қилинди

Ўзбекистон-Германия: мамлакатимиз ахборот технологиялари салоҳияти муҳокама қилинди

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги  ташаббуси билан «Ипак йўлидан Кремний водийсигача. Ўзбекистон IT-соҳасининг имкониятлари» онлайн-конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Германия ахборот-коммуникация технологиялари компания ва ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди.

Фото: ТАТУ матбуот хизмати

Инглиз тилида ўтказилган онлайн-анжуманда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори С.Бабаходжаев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор К.Ташев, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ж.Султоновлар ҳам қатнашган.

Шунингдек, Германия иқтисодиётининг шарқий қўмитаси ижрочи директори Михаил Хармс, «Brand IT Volkswagen» компаниясининг Рақамли ва сотишдан кейинги интеграция бўлими бошлиғи Френк Ҳок, «Cloud & Heat Technologiyes GmbH» катта ҳамкорлик менежери Лукас Дрю ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги, Германиядаги Ўзбекистон элчихонаси, IT Park, IT Centers, IT Academy вакиллари иштирок этишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг