Ўзбекистон-Германия: мамлакатимиз ахборот технологиялари салоҳияти муҳокама қилинди
Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ташаббуси билан «Ипак йўлидан Кремний водийсигача. Ўзбекистон IT-соҳасининг имкониятлари» онлайн-конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Германия ахборот-коммуникация технологиялари компания ва ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳокама қилинди.
Инглиз тилида ўтказилган онлайн-анжуманда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ректори С.Бабаходжаев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор К.Ташев, Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Ж.Султоновлар ҳам қатнашган.
Шунингдек, Германия иқтисодиётининг шарқий қўмитаси ижрочи директори Михаил Хармс, «Brand IT Volkswagen» компаниясининг Рақамли ва сотишдан кейинги интеграция бўлими бошлиғи Френк Ҳок, «Cloud & Heat Technologiyes GmbH» катта ҳамкорлик менежери Лукас Дрю ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги, Германиядаги Ўзбекистон элчихонаси, IT Park, IT Centers, IT Academy вакиллари иштирок этишди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter