Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Овоз ёрдамида бошқариладиган смартфон намойиш этилди (видео)

Овоз ёрдамида бошқариладиган смартфон намойиш этилди (видео)

Apple компаниясининг собиқ ходимлари Имрон Чаудри ва Бетани Бонжорно томонидан асос солинган Humane стартапи ўзининг биринчи AI Pin қурилмасини тақдим этди.

Янги технология икки қисмдан иборат: квадрат корпус ва батарея блоки. У Snapdragon процессорида ишлайди ва магнитлар ёрдамида кийим ёки бошқа юзага бириктирилиши мумкин.

AI Pin экранга эга эмас ва уни овоз ёрдамида бошқариш керак. Лекин карнай ва камера, чуқурлик ва ҳаракат сенсорлари бор. Бундан ташқари, корпусга мини-проектор ўрнатилган бўлиб, у маълумотни ташқи юзаларга, шу жумладан, кафтга ҳам узата олади. Сенсорли панелга тегиш орқали ҳам ўзаро алоқада бўлиш мумкин.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, AI Pin бутунлай автоном қурилма. Яъни, ундан фойдаланиш учун смартфон билан боғланиш шарт эмас, аммо қиймати 24 доллар бўлган ойлик обуна сотиб олиш лозим. У T-Mobile тармоғидаги телефон рақамини, булутли хотирани ва сунъий интеллектдан чексиз фойдаланиш имкониятини ўз ичига олади.

AI Pin 700 долларга баҳоланмоқда. Олдиндан буюртмаларни қабул қилиш бошланган. Қурилма 2024 йил бошида етказиб берилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг