Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Одноклассники» UzCard карталари ўртасида пул ўтказмаларини йўлга қўйди

«Одноклассники» UzCard карталари ўртасида пул ўтказмаларини йўлга қўйди

«Одноклассники» ижтимоий тармоғи ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун янги имконият тақдим этди: энди ижтимоий тармоқдаги профилингиздан тўғридан-тўғри UzCard пластик карталари ўртасида пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин.

Хизматнинг асосий афзалликлари – пул маблағларини қўшимча ёки умуман бошқа иловалардан фойдаланмаган ҳолда ўтказиш, бозордаги энг кам комиссия ҳақи ва пул операцияси учун банк томонидан ечиб олинадиган маблағларнинг бир қисмининг қайтарилиб берилиши.

Маълум қилинишича, янги маҳаллий тўлов хизмати ёрдамида ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқни тарк этмасдан туриб, мамлакат ичида пул маблағларини қулай ва тезкор равишда жўнатишлари мумкин.

Янги хизмат туфайли ОКнинг Ўзбекистондаги икки миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчилари (ойлик аудитория, 2018) ўз яқинларига пул ўтказиш имкониятини қўлга киритадилар. Пул ўтказиш хизмати вилоятидан қатъи назар ва ижтимоий тармоқнинг тақдим этилган барча версияларида (мобил, десктоп, Android ва iOS учун иловалар) мавжуддир. Хизматда пул ўтказмалари тарихини кўздан кечириш имконияти мавжуд бўлиб, карталар рақамларини сақлаб қўйиш (ҳар сафар янгидан киритмаслик учун) ҳамда бажарилаётган операцияларнинг ҳолати тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.

Бошқа пул ўтказмалари хизматлари олдидаги яна бир афзаллиги — бу ўхшаш хизматлар орасида энг кам комиссия ҳақи – 0,5 фоиздан 1 фоизгача (банк-эмитентга боғлиқ). Бундан ташқари ОК фойдаланувчилари банк томонидан пул ўтказмаси учун олинган ҳақларнинг бир қисмини қайтариб олиш имкониятига эгадирлар. Масалан, 1 фоизлик комиссия ҳақи учун кэшбек 0,1 фоизни ташкил этиб, бонус унинг «Кэшбек-карта»сига ўтказилади. Йиғилган пул маблағлари 5000 сўмдан ошган вақтда фойдаланувчи йиғилган пулларни «Кэшбек-карта»сидан ўтказиши мумкин.

Қандай қилиб ОК профилингиз орқали пул маблағларни картадан картага ўтказишингиз мумкин?

UzCard карталари ўртасида пул ўтказиш учун Тўловлар ва обуналар бўлимига кириш лозим бўлади, UzCard Пул ўтказмалари хизматига ўтиб қуйидагиларни киритиш зарур:

  • Ўз картангиз реквизитлари — картанинг олд томонидаги 16 рақамли карта рақами, амал қилиш муддати (ой ва йил);
  • Олувчининг карта рақами;
  • Пул ўтказмаси суммаси.

Ўтказма амалга оширилганидан сўнг жўнатувчи ОКдаги шахсий хабар орқали операциянинг муваффақиятли ўтганлиги тўғрисида билдиришнома олади. Агар пул ўтказмасини олувчи шахс ўз банк картасини ижтимоий тармоқдаги профилига олдиндан боғлаган бўлса, унда тизим унинг аккаунтини автоматик равишда таниб олади ва унга ҳам картага пул маблағларининг тушганлиги ҳақида билдиришнома юборади.

ОК платформасида UzCard карталари ўртасидаги пул ўтказмалари — Ўзбекистондаги «Одноклассники» ижтимоий тармоғидаги тўлов хизматларининг ривожланишига қўйилган илк қадам, деб баҳоланмоқда.

Келгусида ОК томонидан яна бир неча хизматларнинг ишга туширилиши режалаштирилмоқда, булар ўз навбатида ўзбекистонликларга қулай ва тезкор ҳолда пул маблағларини ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини туғдиради, дейилади компания хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг