2023 йилда Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 11,4 млрд долларни ташкил этган
2023 йил якунига кўра, пул ўтказмалари ўрта муддатли тренд даражасига қайтиб, 11,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этди.
Бу ҳақда Марказий банкнинг 2023 йил IV чораги учун тайёрлаган «Пул-кредит сиёсати шарҳи»да маълум қилинди.
Қайд этилишича, ушбу пасайиш юқори база эффекти, қисман меҳнат муҳожирларини қабул қилувчи асосий мамлакатлар валюта курсларининг қадрсизланиши ҳамда меҳнат миграцияси оқимининг бироз қисқариши билан изоҳланади.
«Юқорида таъкидланган фундаментал омиллар таъсирида 2023 йилда миллий валюта курси қадрсизланиши 9,8 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, 2023 йилнинг IV чорагида реал самарали алмашув курси индекси мўътадил пасайишда давом этиб, 2023 йил бошига нисбатан 0,8 фоизга мустаҳкамланди. Бу асосий савдо ҳамкорлар валюта курслари мустаҳкамланиши ва улардаги инфляцион жараёнларнинг тезлашиши билан изоҳланади», – дейилади Марказий банк шарҳида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter