2024 йилда Ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан 4,7 фоизга қадрсизланган

2024 йилда АҚШ долларига нисбатан миллий валюта курсининг қадрсизланиш даражаси 4,7 фоизни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 5,2 фоиз бандга пасайган.
Бу ҳақда 2024 йил учун Марказий банкнинг молиявий барқарорлик шарҳида маълум қилинди.
Таъкидланишича, 2024 йил якунида Ўзбекистонда молиявий шароитларнинг бироз қатъийлашиши кузатилди. 2024 йилда банк ва ташқи молиявий секторларда кузатилган ижобий вазият, валюта бозоридаги босимнинг камайиши ҳисобига Ўзбекистон молиявий шароитлар индекси пасайган. 2024 йил якунига келиб эса, глобал миқёсда кузатилган ноаниқликлар Ўзбекистон молиявий шароитларни бироз қатъийлаштирди.
Шунингдек, 2024 йилда халқаро молия бозорларида инвесторлар кутилмаларини ифодалайдиган Чикаго опционлар биржасининг ўзгарувчанлик индекси (VIX) ўртача 16 кўрсаткични ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 8 фоизга камайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter