Дунё бўйлаб тўловлар ва пулни тезкор қайтариш: Octobank эквайринги бизнесга қандай ёрдам бермоқда
Octobank ҳал қилишга ёрдам берадиган мураккаб кейслар тўғрисида — Buchet gul маркетплейси ва Globbing чет элдан товар харид қилиш хизмати гапириб беради.
Бутун дунё бўйлаб Buchet мижозлари тўловлари қабул қилинади!
Buchet — бу гуллар ва совғалар маркетплейси. Флористлар ва совға сотувчилари маркетплейсда ўз маҳсулотларини таклиф қилишади ва мижозлар уларни етказиб бериш хизмати билан буюртма беришлари мумкин. Маркетплейс мижозлари орасида чет элда яшовчи ўзбекистонликлар ҳам бор.
Сайт ишга туширилгандан сўнг Buchet халқаро тўловларни қабул қилиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келди, дейди Buchet менежери Шодиев Асадбек. Кўпгина хорижий мижозлар буюртмалар учун тўлов қила олмадилар, чунки олдинги эквайринг ҳамкор Visa ва Mastercard тўлов карталарига хизмат кўрсатмас эди, бу эса компаниянинг имкониятларини чеклаб қўйди.
Муаммо қандай ҳал қилинди?
Octobank Buchet'га Visa ва Mastercard карталаридан халқаро тўловларни қабул қилиш имконини берувчи ечимни таклиф қилди. Бу компанияга чет элда яшовчи мижозлар учун чекловларни олиб ташлаш ва тўлов жараёнини соддалаштиришга ёрдам берди. Бундан ташқари, Octobank Buchet тизими билан тезкор интеграцияни таъминлади, тўловларни барқарор қабул қилиш ва рақобатбардош тарифларни тақдим этди.
«Биз Octobank'ни бешта мезон асосида танладик. Биринчиси – улар тизимимиз билан тез ва осон интеграцияни таклиф қилишди. Иккинчиси – тўловларни тезда амалга ошириш таъминланди. Учинчиси – бизга рақобатбардош тарифларни тақдим этишди. Тўртинчиси – бу Visa ва Mastercard карталаридан тўловларни қабул қилиш имконини яратишди. Бешинчиси – юқори сифатли мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати билан таъминлашди», — дейди Шодиев Асадбек.
Глоббингга турли хил тўлов усуллари бўйича ёрдам берилади
Глоббинг — бу онлайн харид қилиш платформаси бўлиб, у ерда чет элдан, масалан, АҚШдан товарларни буюртма қилиш мумкин. Платформа нафақат етказиб бериш, балки Глобинг мижоз учун харид қилиши мумкин бўлган хизмат турини ҳам таклиф қилади.
Глоббинг учун асосий вазифалардан бири – бу турли хил тўлов усулларини қабул қилиш эди. Мижозлар буюртмаларни Visa, Mastercard ва бошқа халқаро карталар орқали тўлаш имкониятига эга бўлишлари керак эди, дейди Глоббинг директори Садулоев Хуршид. Илгари бу муаммо эди, чунки ҳамма банклар ҳам тўлов усулларининг бундай танловини таъминлай олмас эди.
Муаммо қандай ҳал қилинди?
Octobank турли хил тўлов усуллари бўйича хизматларни таклиф қилди. Мижозлар буюртмаларни ўз карталари билан тўлашлари мумкин, карта қаерда чиқарилишидан қатъи назар. Бу барча мижозлар, айниқса халқаро мижозлар учун харидларни соддалаштирди.
«Бизда барча турдаги тўловлар ва барча карталарни қабул қилиш хизмати мавжудлиги сабабли сотувлар ҳажмини кўпайтирдик. Ҳозир Тошкентда маҳаллий мижозларимиз ҳам, норезидентларимиз ҳам кўп ва улар биздан буюртма беришади. Глоббинг орқали буюртма бериш учун эса бошқа карталарни очиш шарт эмас, улар ўз мамлакатларида чиқарилган карталаридан бемалол фойдаланишлари мумкин. Бу энг катта афзалликлардан бири бўлиб, у туфайли биз ўз мақсадимизга – савдо ҳажмини кўпайтиришга эришдик», — дейди Садулоев Хуршид.
Бундан ташқари, Глоббинг тўловларни осонгина бошқара олади, агар буюртма бекор қилинган ёки сумма ўзгартирилган бўлса, пулни қайтариши мумкин.
Нима учун ҳамкорлар Octobankни танлайдилар?
Тўловларни тезкор амалга ошириш имконияти туфайли!
«Octobank тўловларни тез ва барқарор амалга оширишни таъминлайди, бу эса чет элдаги мижозларимизга ўз буюртмаларини осонгина тўлаш, бизга эса уларга тезкор хизмат кўрсатиш имконини беради» — Асадбек, Buchet менежери
Сифатли қўллаб-қувватлаш хизмати туфайли!
«Ҳар қандай масала тез ва самарали ҳал этилади. Биз хизмат кўрсатиш даражасидан жуда мамнунмиз ва ҳар доим профессионал ёрдам кўрсатилишига умид қилишимиз мумкин» — Шодиев Асадбек, Buchet менежери.
Турли тўлов усулларини қабул қилиш хизмати туфайли!
«Биз барча турдаги карталарни қабул қиламиз — Visa, Mastercard ва бошқа халқаро тўлов карталари. Бу биздаги харидлар ҳажмини оширди ва тўлов жараёнини мижозлар учун осонлаштирди» — Хуршид, Глоббинг директори
__________________________________________________________
Ҳурматли ҳамкорлар,
Octobank'ни танлаганингиз ва бизга ишонганингиз учун ташаккур. Сизнинг ҳамкорлигингиз бизни хизматларимизни такомиллаштиришга ва сиз учун юқори чўққиларни забт этишингизга ёрдам берадиган янги ечимларни таклиф қилишга ундайди. Биз ҳамкорлигингизни қадрлаймиз ва муваффақият сари йўлингизда сизни доимо қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
Сизнинг Octobank'ингиз
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter