Mobiuz ва Huawei мобил қурилмалар ва гаджетлар савдосини йўлга қўйди

Харидорлар учун смартфонлар, қурилмалар ва чиройли рақамларни бўлиб тўлаш имконияти, шунингдек, 100% чегирмали бир йиллик тариф режалари тақдим этилмоқда.
1 апрель куни Тошкент ва Самарқанддаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш марказларида Huawei бренд ҳудудининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тарзда бўлиб ўтган тадбирда компаниялар тариф тўпламлари ва чиройли рақамларга боғланган мобил қурилмалар савдосига расман старт беришди.
Лойиҳанинг асосий мақсади – ҳар бир абонентга самимий ғамхўрлик кўрсатишдир. Юқори сифатли алоқа ва илғор технологиялардан фойдаланиш имконияти ҳақиқий ўзгаришлар олиб келади. Бу таълим олишга кўмаклашиш, кундалик вазифаларни соддалаштириш, яқинлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш каби кўплаб йўналишларда намоён бўлади.
Huawei бренд ҳудудида компаниянинг барча технологик янгиликлари, жумладан, турли нарх сегментига мос смартфонлар, планшетлар, ақлли соатлар ва қулоқчинлар мавжуд. Қурилмаларни харид қилишнинг қуйидаги афзалликлари бор:
- барча маҳсулотлар ҳақини бошланғич тўловсиз қисмларга бўлиб тўлаш имконияти бор;
- бир қатор смартфонларни харид қилган абонентлар Mobiuzнинг “Xotirjam” тариф режаларига йиллик 100% чегирма, шунингдек, чиройли рақамларга 24 ойгача бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлишади;
- қурилмаларга расмий кафолат бор, уларнинг IMEI-кодлари эса расмий рўйхатдан ўтказилган;
- бу "биринчи қўл" маҳсулотлар бўлиб, нархлар ҳам шунга мос тарзда арзон.
Масалан, 12 ГБ тезкор ва 256 ГБ ички хотирага эга HUAWEI Nova 13 смартфонининг нархи 4 622 000 сўмни ташкил этади (2025-йил 1-апрель ҳолатига кўра). Уни 12 ёки 24 ойга бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш мумкин. Харид қилганда мижозга жисмоний шахслар учун "Xotirjam 80" тариф режаси ёки корпоратив мижозлар учун "Corporate Xotirjam 80" тариф режасига йиллик чегирма сертификати берилади.
Mobiuz офисларида ва Huawei бренд зоналарида абонентлар доимо профессионал маслаҳатлар олишлари, шунингдек, ўзларининг шахсий қизиқишлари ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда янги технологиялар ва тариф режаларидан фойдаланиш бўйича тавсиялар олишлари мумкин.
Технологиялар ва телекоммуникацияларнинг бундай уйғунлиги ҳар бир киши қулайлик, қониқиш ва илҳом туйғусини ҳис қила оладиган муҳитни яратади. Mobiuz ва Huawei ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик мижозларга янада кўпроқ фойдали бонуслар ва қизиқарли хизматларни тақдим этиш имконини беради.
Максимал имтиёзлар тўпламини олиш мумкин бўлган Huawei бренд зоналари жойлашуви:
- Mobiuz мобил операторининг марказий офиси: Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 24-уй (Олой бозори ёнида).
- Самарқанд шаҳридаги Mobiuz Хизмат кўрсатиш маркази: Мирзо Улуғбек кўчаси, 105-уй.
Батафсил маълумотни www.mobi.uz ҳамда www.huawei.com/uz/ веб-сайтларидан олишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter