Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mobiuz Жиззах вилоятида 220 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди

Mobiuz Жиззах вилоятида 220 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди

Натижада вилоят бўйлаб тармоқлар қамрови яхшиланди, 20 дан ортиқ аҳоли пунктлари эса Mobiuz 4G LTE тармоғидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Жиззах вилоятини кўпинча Ўзбекистон Швейцарияси деб аташади – у хилма-хил табиий ландшафтлари, Зомин ва Бахмал туманларининг тоғли-ўрмонли ҳудудларидаги тоза ҳавоси, ноёб фаунаси ва юмшоқ иқлими билан ажралиб туради. Вилоят аҳолиси қарийб 1,48 миллион кишини ташкил этади, уларнинг тахминан 53 фоизи қишлоқларда истиқомат қилади.

2023-йилда Mobiuz мобил оператори Жиззах вилоятининг деярли барча туманлари ва Жиззах шаҳрининг ўзида янги таянч станцияларини ишга туширди. Шаҳарлар, туманлар ва қишлоқлардаги янги объектларда олдинги йилларга нисбатан рекорд даражадаги – 140 дан ортиқ таянч станциялар ўрнатилди. Бунда тўртинчи авлод тармоқларининг LTE 800, 1800 ва 2600 диапазонларини ривожлантиришга устувор эътибор қаратилмоқда.

Ҳусусан, вилоятнинг бутун шимолий қисми бўйлаб чўзилган ва баланд тоғ ландшафтларига эга бўлган Фориш тумани ҳудудида 31 та янги таянч станциялари фойдаланишга топширилди. Ғаллаорол туманида 27 та, Жиззах шаҳрида 15 та, Шароф Рашидов туманида 13 та, Дўстлик туманида 10 та станция ишга туширилди. Вилоятнинг бошқа ҳудудларида 4 дан 9 тагача таянч станциялари эфирга уланган.

Келаси икки ҳафта ичида яна 20 га яқин таянч станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. Бунинг учун керакли жойлар тайёрланди ва антенна-мачта қурилмалари ўрнатилди. Ҳозирда ускуналарни ўрнатиш, алоқа радиореле линияларини йўлга қўйиш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоятдаги мавжуд таянч станцияларини модернизация қилиш доирасида ҳам катта ишлар амалга оширилди. Бу йил 80 дан ортиқ таянч станциялари янгиланди, бу асосан 4G LTE тармоғининг янги диапазонларини ишга туширилиши ҳисобига амалга оширилди. Модернизация қилинган ускуналарнинг асосий қисми Шароф-Рашидов тумани (31 та), Жиззах шаҳри (15 та) ва Бахмал туманига (10 та) тўғри келади.

Кўрилган барча чора-тадбирлар туфайли Жиззах вилоятининг 20 дан ортиқ аҳоли пункти тўртинчи авлод тармоқларида юқори тезликдаги интернет, VoLTE овозли қўнғироқлари, ViLTE видеоқўнғироқлари каби хизматлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Улар қаторида: Бирлашган, Қамишли, Қияовул, Хурабўғзи, Андаген, Асроф, Бўламон, Жанон, Чорбоғ, Узунбулок, Елобод (Фориш тумани), Зафаробод, Олдошмон (Бахмал тумани), Қизилбулок, Тепали (Ғаллаорол тумани), Ўриклисой (Зомин тумани), Олтинкўл (Зарбдор тумани) ва бошқа аҳоли пунктлари бор.

Чекка ҳудудларни замонавий технологиялар билан таъминлаш ишлари жадал давом этмоқда.

Mobiuz Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида амалга оширган ишлар билан pr.mobi.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг