МИБга минг дона компьютер берилди
Жорий йилнинг 4 февраль куни Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида Бюро раҳбарияти ва БМТ Тараққиёт Дастури вакиллари билан расмий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув доирасида Бюрога амалий кўмак сифатида берилаётган компьютер техникаси ва бошқа дастурий воситаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди ва қабул қилиш жараёни оммавий ахборот воситалари иштирокида амалга оширилди.
Унга кўра, 1000 дона замонавий компьютер ва бошқа дастурий воситалар Бюрога БМТнинг Тараққиёт Дастури ҳамда Адлия вазирлигининг «Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупцияга қарши кураш» бўйича ҳамкорликдаги лойиҳаси асосида тақдим этилди.
Кўрсатилган амалий кўмак Бюро томонидан ижро ҳужжатларининг автоматлаштириш ва рақамлаш тизими ҳисоботини юритиш ҳамда маблағларни ундириш жараёнида моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, давлат интерактив хизматларини кенгайтириш, давлат органлари, банклар ва бошқа масъул идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйишда ишлатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter