Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кегейли туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Кегейли туманида Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан 2019 йилда Нукус шаҳри, Мўйноқ, Беруний ва Қонликўл, 2020 йили Элликқаъла, Амударё туманларида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилди.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни Кегейли туманида ҳам рақамли технологиялар ўқув маркази очилди. Ушбу марказга туманда жойлашган барча мактабларда 5-11 синфларда таълим олаётган 9 000 дан ортиқ ўқувчиларни, шунингдек уюшмаган ёшларни ҳамда корхона ва ташкилотларда фаолият юритаётган ходимларнинг АКТ соҳасидаги билим савиясини ошириш режалаштирилмоқда.

Кегейли тумани рақамли технологиялар ўқув марказига вазирлик томонидан ўқув курсларини ташкил этиш учун ўқув хонасига 11 та, киберспорт хонасига 5 та, робототехника хонасига 3 та компьютер техникалари ўрнатилиб, интернет тармоғига уланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг