Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Huawei ҳамкорлар ва мижозларни тижорат бизнесини муваффақиятли рақамлаштириш йўлида бирлашишга таклиф этади

Huawei ҳамкорлар ва мижозларни тижорат бизнесини муваффақиятли рақамлаштириш йўлида бирлашишга таклиф этади

2024 йил 22 апрель куни Huawei компанияси Central Asia Commercial Roadshow‘ни ишга туширди. Рақамлаштириш жадал ривожланаётгани ва рақамли иқтисодиёт шаклланиб бораётгани эътиборга олинса, Ўзбекистон тижорат бизнеси учун бир қатор тадбирларни ўтказган биринчи давлат бўлди. Ушбу тадбирда давлат ва таълим сектори, турли индустриялар, IT соҳасидаги хусусий бизнес, соғлиқни сақлаш, чакана савдо, меҳмонхоналар соҳаси вакиллари ўз мижозлари ва ҳамкорларининг эҳтиёжларига ечим топиш учун рақамли маҳсулотлар билан танишдилар.
 
Huawei Enterprise корпоратив бизнес гуруҳи давлат, корпоратив ва индустриал секторлардаги ҳамкорлари ва мижозларининг илғор рақамли маҳсулотлар, ечимлар ва платформалардан хабардорлигини ошириш мақсадида ҳар йили анъанавий тадбирларни ўтказиб келади. 2024 йил 22 апрель куни Тошкентда тижорат йўналишидаги бизнес учун ўтказилган биринчи тадбир қатнашчиларига мижозларларнинг турли сценарийларга оид эҳтиёжларини қондириш учун илғор ечимларни ўрганиш имконини бериш билан бир қаторда уларга тегишли кичик ва ўрта бизнесни босқичма-босқич рақамли ва интеллектуал трансформация қилиш жараёнларига йўл очди.
 
Яқин Шарқ ва Марказий Осиё региони бўйича тижорат бизнеси йўналиши директори Жейсон Ян ўз кириш сўзида Huawei Enterprise бизнес гуруҳининг ҳамкорлар билан бирга ишлаш стратегияси билан ўртоқлашди, шунингдек ҳамкорлар учун бизнес юритиш, маҳсулотлар логистикасини мониторинг қилиш, маркетинг ресурслари ва таълим материалларидан фойдаланиш жараёнларини осонлаштириш мақсадида ишга туширилган инновацион сервис ва рақамли платформалар ҳақида сўзлаб берди. «Биз ҳамкорларни биргаликда кичик ва ўрта бизнес корхоналарини бозорда талабгир бўлган маҳсулотлар, IT воситалар ҳамда бизнесни ташкил этиш бўйича ишончли тизимлар ёрдамида рақамли ва интеллектуал трансформация қилиш учун ҳамкорликка таклиф этамиз».
  
Тадбир давомида экспертлар Huawei маҳсулотлари ва ечимлари, рақобатбардош афзалликлари, IP-тармоқлари, маълумотларни сақлаш тизимлари, оптиқ тармоқлар каби йўналишларда қўллаш сценарийлари, масофавий алоқани ташкил этиш учун интеллектуал қурилмалар ва тизимлар, чакана савдо, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа соҳалар учун яратилган ақлли ва хавфсиз кампуслар билан таништирдилар. Меҳмонлар орасида таълим соҳаси вакиллари борлиги эътиборга олиниб, мазкур технологиялар ва ечимларнинг қўлланиши «ақлли» университетлар ва мактабларни яратиш бўйича амалий мисоллар асосида намойиш этилди.
  
Huawei’нинг Ўзбекистондаги АКТ ечимлари бўйича маслаҳатчиси Решат Болтаев ҳамкорлар манфаатини кўзловчи ҳамкорлик ва бизнес-модели қуриш ҳисобига тижорат бозорига киритилаётган стратегик сармоялари тўғрисида сўзлаб берди. «Кичик ва ўрта бизнес корхоналари, тижорий ташкилотлар ва вертикал индустрия глобал тарзда рақамли ва интеллектуал трансформация қилиниши улкан бозор пайдо қилади ҳамда катта имкониятларга йўл очади. Биз ҳамкорлар билан биргаликда ривожлантириш сиёсатини оптималлаштириш, соғлом ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ҳамда умумий муваффақиятга эришиш йўлида саъй-ҳаракатларни бирлаштиришда давом этамиз» - дея таъкидлади Решат Болтаев.
  
Бизнеснинг тижорат йўналишига бағишланган навбатдаги Central Asia Commercial Roadshow тадбири 2024 йил 25 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтади. Тадбирга қизиқиш билдирган ҳамкорлар ва мижозлар рўйхатдан ўтган ҳолда қатнашишлари мумкин.  
 
Huawei компанияси ўзаро манфаат, ҳалоллик ва қоидаларга амал қилиш билан ифодаланувчи умумий муваффақиятга эришиш учун очиқ ҳамкорликка интилган ҳолда гуллаб-яшнаган экотизимни яратиш йўлида бутун дунё бўйлаб 40 000 дан ортиқ ҳамкорлар билан ишлайди. Huawei Ўзбекистондаги 25 йиллик фаолияти давомида АКТ инфратузилмаларини мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг турли соҳаларини рақамлаштириш, рақамли ишланмалар бўйича иқтидорларни етиштириш, рағбатлантириш ва мамлакат тараққиётига барқарор кўмаклашиш борасида аҳамиятли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг