Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон полицияси 5G га қарши

Ҳиндистон полицияси 5G га қарши

Фото: Business India

Ҳиндистон полицияси 5G технологиясини мамлакат аҳолиси ҳаёти учун хавф туғдирувчи ҳамда жиноятчиликнинг ўсишига олиб келувчи омил деб ҳисобламоқда.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди қатнашган анжуманда полициячилар жамоавий баёнотни тақдим этишди. Иддао қилинишича, янги технология осон қўлга киритиш мумкин бўлган ҳамда очиқ интернет-протоколларга асосланган, қолаверса, аввалги уяли алоқа стандартларининг барча камчиликларини мерос қилиб олган.

Жиноятчилар ушбу технологиядаги бўшлиқлардан пулларни ювиш, гиёҳванд моддалар савдоси, қурол олди-сотдиси каби қора ишларида фойдаланишлари мумкин. Айниқса, бешинчи авлод стандарти «нарсалар интернети» (IoT)га татбиқ этилиб, тобора унга кўпроқ қурилмалар уланиб борилаверса, киберҳужумлар хавфси янада ошади, дея хавотир билдиришди полициячилар.

«Комплекс ёндашув керак. 5G экотизимини ва тармоқ инфратузилмасини яратишда қурилмаларни энг ишончли манбалардан олиш, истеъмолчиларни эса янги технология ортида турган таҳдидлардан огоҳлантириш керак», — дейилади полиция баёнотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг