Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг баланд овозли смартфон тақдим этилди

Энг баланд овозли смартфон тақдим этилди

Ulefone Power Armor 16 Pro.

Фото: Aroged

Чидамли смартфонлари билан тилга тушган Ulefone навбатдаги ўзгача смартфонини тақдим этди — Power Armor 16 Pro. Айтилишича, ҳеч қайси смартфон овозининг баландлиги бўйича бу смартфонга тенглаша олмайди — бунга жуда катта динамик ўрнатилган.

Power Armor 16 Pro динамигидан таралаётган овоз баландлиги 122 децибелгача етади. Бу JBL Charge 5 колонкасиники билан бир хил. Фарқи: смартфонда овоз кучайтиргични фақат фавқулодда вазиятларда, масалан, олис масофадан туриб ёрдам сўрашда ишлатиш мумкин.

Смартфоннинг яна бир афзаллиги — 9 600 мАс сиғимли аккумулятори.

Power Armor 16 Pro смартфонига 5,93 дюймли HD+ дисплей ўрнатилган, процессори — MediaTek Helio P22, Android 12 тизимида ишлайди. Смартфон IP68/69K стандарти бўйича ҳимояланган бўлиб, Американинг MIL-STD-810G ҳарбий стандарти талабларига жавоб беради.

Ulefone Power Armor 16 Pro нархи ҳозирча эълон қилинмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг